Озарбайжон Арманистон ва Эрон ўртасидаги махфий қурол битими сохта эмаслигини даъво қилмоқда

Озарбайжон Арманистон ва Эрон ўртасидаги махфий қурол битими сохта эмаслигини даъво қилмоқда

Эрон ва Арманистон ўртасидаги 500 миллион долларлик махфий қурол битими сохта эмас. Бу ҳақда Озарбайжоннинг Caliber портали хабар берди.

«Озарбайжон томонидаги манбалар пухта текширувдан сўнг Эрон ва Арманистон ўртасида 500 миллион долларлик махфий қурол битими имзолангани ҳақидаги шов-шувли маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда биринчи бўлиб хабар берган Иран Интернатионал адашмади», — дейилади нашрда.

Июль ойи охирида Эроннинг мухолифатчи Иран Интернатионал телеканали Эрон ва Арманистон 500 миллион долларлик махфий қурол-яроғ битимини имзолагани ҳақида хабар берди. Пакет ичида дронлар ва зенит-ракета тизимлари бўлиши айтилган. Арманистон Мудофаа вазирлиги келишув ҳақидаги хабарни рад этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!