Толибон БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачисининг Афғонистонга киришини тақиқлади

Толибон БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачисининг Афғонистонга киришини тақиқлади

Толибон БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Ричард Беннетнинг Афғонистонга киришини тақиқлади.

Бу ҳақда Толибон маъмурияти вакили маҳаллий Tolo телеканалига маълум қилди. Расмийнинг айтишича, Беннет Афғонистонга қарши «дезинформация ва ташвиқот» тарқатмоқда ва мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилиши кўламини бўрттириб кўрсатмоқда.

БМТга тайинланганидан бери Беннет вазиятни баҳолаш учун мунтазам равишда Афғонистонга сафар қилиб келади. Жорий йилнинг ёзида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги унга виза беришдан бош тортди ва кейинги сафарларни тақиқлашини эълон қилди.

Беннет Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари, хусусан, аёллар ҳуқуқлари, сиёсий рақиблар ва диний озчиликларнинг таъқиб қилинишини кескин танқид қилади. Беннетт мамлакатда аёллар ҳуқуқларининг бузилишини «гендер апартеид» деб баҳолайди ва уларни инсониятга қарши жиноятлар сифатида таснифлайди.

Толибон сўзловчиси Забиҳуллоҳ Мужоҳид ўз баҳоларини «ташвиқот» деб атади. Мужоҳиднинг таъкидлашича, Толибон «ислом қонунлари ва афғон анъаналарида тушунилганидек» аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилади ва ҳимоя қилади.

Толибон 2021 йилда ҳокимиятга келгач, аёллар ҳуқуқларини кескин чеклади. Уларга мактабнинг олтинчи синфидан кейин таълим олиши, маҳаллий ва халқаро нодавлат ташкилотларда ишлаши, спорт билан шуғулланиши, боғлар ва кўплаб жамоат жойларига бориши тақиқланган. Одатда аёллар кўчада эркаклар ҳамроҳлигисиз кўринмайди.
Толибон Афғонистонда ҳар қандай сиёсий партиялар фаолиятини ҳам тақиқлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!