Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани Чирчиқ маҳалласи Шодон кўчасида яшовчи фуқаро С.Ш. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракати террорчилик ташкилоти раҳбари Тоҳир Йўлдош ўртасидаги суҳбат акс этган видеони отасига улашгани учун Жиноят кодексининг 159-моддаси (Конституциявий тузумга тажовуз қилиш) билан айбланаётгани ҳақида хабар берилганди. Суд уни шартли равишда 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бугун, 21 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг аппеляция судлов ҳайъати ҳам қуйи инстанция суди томонидан чиқарилган С.Ш.га нисбатан ҳукмни кучда қолдирди. Бу ҳақда Qalampir.uz “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташановга таяниб, маълум қилди.
Жиноят иши материалларига кўра, фуқаро С.Ш.га 2023 йилнинг сентябрь ойида отасининг телефон аппаратига 1991 йилда Наманганда Биринчи Президент Ислом Каримовнинг маҳаллий ҳокимият биносини босиб олган экстремистлар раҳбари Тоҳир Йўлдош билан тарихий мулоқоти акс этган ҳаволани юборган. Видео бундан 10 йил аввал YouTube платформасига жойланган бўлиб, ҳозиргача омма эътиборида. Уни деярли етти миллион киши томоша қилишга ҳам улгурган. Судда “Легендарная съемка. Тахир Юлдаш и Ислам Каримов в Намангане в 1991 году” деб аталувчи мазкур видео конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган жиноят сифатида эътироф этилган.
“Судга оид диншунослик экспертизасига кўра, мазкур контент экстремистик, тақиқланган ва конституциявий тузумга тажовуз қилишни ифодаловчи материал, деб топилган. Ҳолбуки, мазкур видеоконтент Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси каналлари орқали оммага тўлиқ намойиш этилган. Бу ҳақдаги барча маълумотларни судга тақдим этдик. Демак, С.Ш.ни айблаган суд Ўзбекистон МТРКга нисбатан ҳам хусусий ажрим чиқариб, компанияни жиноий таъқиб доирасига киритиши керак эди. Аксинча, қонун устувор юртимизда ҳуқуқий ёндашув масаласи икки хил стандартга асосланган бўлиб қолади”, дея ёзган Ташанов.
Шунингдек, Абдураҳмон Ташанов Бош прокуратурани судга оид диншунослик экспертизаси билан экстремистик, тақиқланган ва конституциявий тузумга тажовуз қилишни ифодаловчи материални тарқатганлиги учун Ўзбекистон МТРК таркибига кирувчи бир неча телеканалларни конституциявий тузумга тажовуз қилганликда айблашга, аксинча, С.Ш.нинг иши юзасидан юқори судларга протест киритишга чақирган.
Маълумот учун, судга оид диншунослик экспертизасининг 2023 йил 17 октябрдаги экспертизаси хулосасига кўра, ушбу видео экстремистик ва конституциявий тузумга тажовуз қилишни ифодаловчи материаллар қаторига киритилган.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.