Исроил Ғазо-Миср чегарасидан қўшинларини олиб чиқишдан бош тортди

Исроил Ғазо-Миср чегарасидан қўшинларини олиб чиқишдан бош тортди

Исроил ташқи босимга қарамай, Филаделфия коридоридан ўз қўшинларини олиб чиқиш ниятида эмас, деди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху идораси.

Филаделфия коридори Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегара бўйлаб 14 км узунликдаги қуролсизлантирилган буфер зонадир. Исроил ҳарбийларининг мавжудлиги масаласи Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралардаги асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда. Миср ҳам Исроил аскарларининг коридорга жойлаштирилишига қарши чиқиб, бу 1978 йилги Кемп Девид келишувини бузаётганини таъкидламоқда.

21 август куни Исроилнинг Кан канали Нетаняху гўёки «АҚШнинг Филаделфия коридоридан қўшинларни олиб чиқиб кетиш таклифига келишувнинг иккинчи босқичида рози бўлган, бироқ ХАМАС ва Миср дастлабки босқичда ҳудудни тозалашни талаб қилмоқда», деб хабар берди.

Бунга жавобан Нетаняху АҚШ билан Исроил қўшинларини коридордан олиб чиқиш бўйича музокараларни рад этган баёнотини эълон қилди. Бош вазир таъкидлади: «Исроил Хавфсизлик Вазирлар Маҳкамаси белгилаган барча ҳарбий мақсадларга эришишни талаб қилади».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!