Украинага 2025 йилда қўшимча 12-15 миллиард доллар молиявий ёрдам керак бўлади

Украинага 2025 йилда қўшимча 12-15 миллиард доллар молиявий ёрдам керак бўлади

Бу ҳақда Украина молия вазири ўринбосари Олга Зикова маълум қилди. "У бу фикрини Россия Федерациясининг давом этаётган ҳарбий тажовузидан етказилган зарар билан оқлади", деб ёзмоқда Reuters.

Аввалроқ Украина раҳбарияти вакиллари мамлакат келаси йили 22,7 миллиард доллар молиявий ёрдамга муҳтож бўлишини айтган эди. Бу йил учун бу кўрсаткич 38 миллиард долларни ташкил этган бўлса, ҳозиргача Киев 24 миллиард ёрдамни қабул қилиб олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!