Байден Нетаняхуни ишонтиришга қийналмоқда

Байден Нетаняхуни ишонтиришга қийналмоқда

АҚШ президенти Жо Байден Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху билан телефон орқали мулоқот қилиб, Ғазо секторида Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувини муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

«Президент Байден Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан суҳбатлашиб, ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш, шунингдек, минтақадаги кескинликни юмшатиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди», — дейилади хабарда.

Оқ уй, шунингдек, вице-президент Камала Харрис мулоқотга қўшилганини айтди.

Вашингтондаги Реутерс манбаларига кўра, Байден Нетаняхуни Филаделфия коридорини назорат қилиш масаласида мослашувчан бўлишга кўндиришга уринган. Нетаняху Ғазо ва Миср чегарасида Исроил армияси мавжудлигини талаб қилса да, Қўшма Штатлар келишувнинг биринчи босқичида кучларни сезиларли даражада «сийраклаштиришни», иккинчисида эса белгиланган ҳудудни бутунлай тарк этишни талаб қилмоқда.

Бенямин Нетаняхунинг идораси унинг Байден билан суҳбати ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!