Германия 2023 йилда «ноқонуний муҳожирлар»нинг асосий манзилига айланди

Германия 2023 йилда «ноқонуний муҳожирлар»нинг асосий манзилига айланди

Германия Федерал Жиноят Полиция бошқармаси ўз ҳисоботида ёзилишича, Шенген ҳудудидаги 380,200 та ҳолатдан 266,224 таси чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари Германия ҳиссасига тўғри келади.

Германия Федератив Республикаси ҳудудига бориш учун расмий маршрутни босиб ўта олмаган ёки хоҳламаган муҳожирлар кўпинча «контрабандачилар» ёрдамига мурожаат қилишади. Кўпинча Сурия, Туркия ва Афғонистон фуқаролари Германияга шу йўл билан киришга ҳаракат қилишган.

2023 йилда юк ташиш контейнерларида ташилган одамлар сони икки баравардан кўпроқ, ташилганлар сони эса (тахминан 17,5 минг) қарийб беш баравар ошди. Жиноят полицияси таъкидлашича, контейнерларда ташиш «ноинсоний ва бахтсиз ҳодисалар, ҳипотермия, кислород этишмаслиги ва сувсизланиш натижасида шикастланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли ўта хавфлидир».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!