Қўшма Штатлар дунёдаги энг йирик стратегик хавф яратувчисидир

Қўшма Штатлар дунёдаги энг йирик стратегик хавф яратувчисидир

Қўшма Штатлар дунёдаги энг йирик стратегик хавф яратувчисидир, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Америка ядро стратегияси ҳақидаги хабарларни шарҳлар экан.

Пекин АҚШнинг Хитойни ушлаб туриш режалари билан махфий ядро стратегиясини маъқуллагани ҳақидаги хабарлардан жиддий хавотирда, дея хабар беради Reuters. Хитой расмийларининг фикрича, Вашингтон қуролсизланиш бўйича ўз мажбуриятларидан қочиш учун "Хитой ядровий таҳдиди" назариясини илгари сурмоқда.

Хитой Қўшма Штатларни ядровий қуролсизланиш бўйича ўз мажбуриятларини содиқлик билан бажаришга ва ядро арсеналини сезиларли даражада камайтиришга чақиради. Хитой ҳеч қандай давлат билан қуролланиш пойгасида иштирок этмайди, дея таъкидлади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!