3 млрд долларлик 15 та инвестиция лойиҳаси. Беларус Хитойга бўйсунадими?

3 млрд долларлик 15 та инвестиция лойиҳаси. Беларус Хитойга бўйсунадими?

Беларус Хитой билан 15 та янги стратегик сармоявий лойиҳалар устида ишламоқда. Бу ҳақда Александр Лукашенко ва Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян учрашуви якунлари бўйича БEЛТА хабар берди.

«Биз хитойлик ҳамкорлар билан умумий қиймати 3 миллиард долларгача бўлган стратегик даражадаги 15 та янги инвестиция лойиҳаси устида фаол ишлаяпмиз», — деди Лукашенко.

Унинг сўзларига кўра, улардан энг муҳимлари: Беларус миллий биотехнология корпорациясининг ғаллани чуқур қайта ишлаш лойиҳасининг 3-босқичи, оқартирилган крафт пульпа ва ДСП ишлаб чиқариш заводларини қуриш, замонавий автоматлаштирилган қуйиш ишларини ташкил этиш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!