Грузия ташқи назоратдан чиқади

Грузия ташқи назоратдан чиқади

Парламент сайловлари арафасида ҳукмрон "Грузия орзуси – Демократик Грузия" партияси республикани ташқи назорат қилиш даври тугаганини эълон қилди. Бу ҳақда "Взгляд" газетаси хабар бермоқда.

"Бутун дунё ватанпарвар грузинларни ташқаридан назорат қилишнинг иложи йўқлигини кўриши керак, ташқи иштирокчилар эса Грузия халқи сайлаганларни ҳурмат қилиши ва улар билан ҳамкорлик қилиши керак" - деди ҳукмрон партия ижрочи котиби Мамука Мдинарадзе.

Унинг таъкидлашича, Грузия ўзлигини, миллий руҳини ва эътиқодини сақлаган ҳолда Европага ўзининг муносиб йўлини давом эттириши керак.

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе аввалроқ бўлажак парламент сайловлари "уруш ва тинчлик ўртасидаги референдумга" айланишини айтди.

Ҳукумат раҳбари овоз бериш жараёнида мамлакат аҳолиси тинч ҳаёт ва жанговар ҳаракатлар ўртасида танлов қилишига тўғри келишига ишонч билдирди. Бундан ташқари, унга кўра, Грузия фуқаролари "тарғибот ёки анъанавий қадриятлар" га устунлик бериши керак бўлади.

Бир палатали республика парламентига сайловлар жорий йилнинг 26 октябрига белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!