ЕИ раҳбари Путинни мажбурлаш йўлини эълон қилди

ЕИ раҳбари Путинни мажбурлаш йўлини эълон қилди

Европа Иттифоқи раҳбари Путинни музокарага кўндириш учун Россияга зарба бериш бўйича чекловларни бекор қилишга чақирди.

Европа Иттифоқи раҳбари Хосеп Боррел Россиядаги ҳарбий базаларга зарба бериш бўйича ҳар қандай чекловлар олиб ташланиши тарафдори, чунки бу Владимир Путинни тинчлик музокараларига кўндиришга ёрдам беради.

Х ижтимоий тармоғида дипломат Украинанинг Курск вилоятидаги ҳужуми Россия Федерацияси президенти позицияларига жиддий зарба бўлганини ва Ғарб қуролларидан фойдаланишга жорий қилинган тақиқнинг олиб ташланиши кераклигини ёзди.

Бу Киев учун бир қанча муҳим натижаларга олиб келади: Украина мудофаасини кучайтириш ва Россияни Украина шаҳарлари, ҳамда унинг фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилиш имкониятидан маҳрум қилиш; кўпроқ аскарлар ҳаётини сақлаб қолиш ва ҳалокатни камайтириш; шунингдек, «тинчлик музокараларини илгари суриш»га ёрдам беради.

«Мен Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебага Европа Иттифоқи Украинанинг Россия агрессиясига қарши курашини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтдим. Мен келаси ҳафтада у билан Брюсселда учрашиб, Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари билан Украинани қўллаб-қувватлашни кўпайтириш ҳақида гаплашишни интиқлик билан кутаман», деди Боррел.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!