Давлат департаменти Арманистондан ядровий энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш учун ариза олди - CivilNet

Давлат департаменти Арманистондан ядровий энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш учун ариза олди - CivilNet

АҚШ Давлат департаментининг хабар беришича, мамлакат расмийлари Арманистоннинг ядровий соҳадаги ҳамкорлик бўйича «123 келишув»га қўшилиш ҳақидаги аризасини ўрганмоқда. Агар тасдиқланса, Ереван атом электр станцияларини лойиҳалаш ва қуриш учун Америка технологияларини олади.

«АҚШ Арманистон билан фуқаролик ядровий ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятини олқишлайди», деди Давлат департаменти арманларнинг CivilNet нашри саволига берган изоҳида.

2023 йил ноябрида Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатда СССРда қурилган Мецамор АЭС ўрнида янги атом электр станцияси пайдо бўлиши кераклигини айтган эди. Жаноб Пашинянга кўра, Ереван Москва, Вашингтон ва Сеул билан музокаралар олиб борган.

2023 йилда Арманистон Росатом билан атом станциясининг ишлаш муддатини 2036 йилгача узайтириш учун 65 миллион долларлик шартнома имзолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!