Оқ уй АҚШнинг янги ядро стратегиясига изоҳ берди

Оқ уй АҚШнинг янги ядро стратегиясига изоҳ берди

Америка Оқ уйи Миллий хавфсизлик кенгаши вакилининг айтишича, АҚШнинг янгиланган ядро стратегияси ҳеч бир давлатга қарши қаратилган эмас. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .

«Жорий йил бошида чиқарилган кўрсатма ҳеч қандай ташкилот, мамлакат ёки таҳдидга жавоб эмас», деди у.

Унинг сўзларига кўра, қўлланма матни таснифланган бўлишига қарамай, «унинг мавжудлиги ҳеч қандай шаклда сир эмас».

Унинг таъкидлашича, АҚШнинг ядровий масалалар бўйича ёндашувлари мунтазам янгиланади. Шунингдек, у Америка расмийлари Россия, Хитой ва КХДР ядровий арсеналларини ривожлантириш борасида ўз хавотирларини бир неча бор билдирганини таъкидлади .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!