Чортоқда 53 та жаримаси бор ҳайдовчидан қарздорлик тўлиқ ундирилди

Чортоқда 53  та жаримаси бор ҳайдовчидан қарздорлик тўлиқ ундирилди

Маълумки, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг йўлларда бахтсиз ҳодисаларга учрашининг олдини олиш мақсадида бугунги кунда автомобил йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилган. Бу эса албатта, ҳайдовчиларини янада хушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракат қоидаларига амал қилишга ундамоқда. Лекин, айрим ҳайдовчилар бунга амал қилмаслик оқибатида эса йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун автоматик тарзда жарималар қўлланилмоқда. Қоидани буздингми, энди уни тўлаш мажбурдир.

Айнан Мажбурий ижро бюроси Чортоқ туман бўлими томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарни ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида оз эмас, кўп эмас нақд 53 та жаримаси бор ҳайдовчидан қарздорлик тўлиқ ундирилди.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи ўзи бошқарувидаги транспорт воситасида гоҳида тезликни ошириб, гоҳида йўл чизиқларини босиб йўл ҳаракати қоидаларини бузиб келган. Ҳеч ким кўрмаяпти деган ҳаёлга борган шекилли, автотранспортга қўлланилган жарималарни 60 кун ичида ҳам тўламаган.

Сўнг, ҳужжатлар Мажбурий ижро бюроси туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан ҳайдовчи қарздорликни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилган. Қарздорлик эса 18,3 млн. сўмни ташкил этди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ҳайдовчи қарздорликни тўлиқ бартараф этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!