Женнифер Лопес Бен Аффлек билан ажрашиш учун ариза берди

Женнифер Лопес Бен Аффлек билан ажрашиш учун ариза берди

Голливуд юлдузлари Женнифер Лопез ва Бен Аффлек икки йиллик никоҳдан кейин ажрашмоқчи. Суд ҳужжатларига кўра, Лопес сешанба куни Лос-Анжелес округи олий судига ажрашиш учун ариза берган, деб хабар беради ВВС.

Ҳужжатларда 55 ёшли хонанда 52 ёшли актёр билан расман ажрашиши жорий йил 26 апрелда кўрсатилган.

Улар расман 2022 йил июль ойида Лас-Вегасда турмуш қурдилар ва ўша йил 20 августда Жоржияда тўй маросимини ўтказди.

ОАВ маълумотларига кўра, Лопес ва Аффлек никоҳларининг иккинчи йиллигини 2024 йил 16 июлда алоҳида нишонлаган ва бундан олдин Беверли-Хиллздаги уйларини 65 миллион долларга сотувга қўйган. Бундан ташқари, матбуот эр-хотиннинг никоҳ узукларисиз юрганини пайқади.

Лос-Анжелес округи олий судига топширилган ҳужжатларда қайд этилишича, Лопес ва Аффлек бир-бири билан молиявий маълумотлар, жумладан, жорий даромад ва харажатлар, кўчмас мулк ва қарзлар ҳақидаги “барча молиявий масалалар бўйича якуний келишувга эришилгунга қадар” алмашишлари керак.

Лопес ва Аффлек илк бор 2002 йилда «Джиьи» фильмини суратга олиш майдончасида танишган. Улар муносабатларини 2004 йил бошида тугатди, бироқ деярли йигирма йил ўтиб қайта тиклади.

52 ёшли Аффлек аввалроқ актриса Женнифер Гарнер билан турмуш қурган ва у билан «Перл-Харбор» фильми суратга олиш майдончасида танишган. Улар 10 йиллик турмушдан кейин 2015 йилда ажрашди ва уларнинг уч фарзанди бор.

Лопес тўрт марта турмушга чиқди: аввал официант Охани Ноага, кейин раққоса Крис Джадга, кейин эса қўшиқчи Марк Энтонига (бу никоҳда уларнинг эгизак фарзандлари - ўғил ва қизи бор эди)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!