Ўзбекистон маҳсулотлари Ўмон бозорида сотилмоқда

Ўзбекистон маҳсулотлари Ўмон бозорида сотилмоқда

Ўмондаги элчихонамиз ташаббуси билан маҳаллий бозорга юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кириб борди.

Жорий йил 15 май куни Ўзбекистоннинг “MilMax Group” ширкати ва Султонликда 30 дан ортиқ супермаркетга эга “Lulu Group International” ширкатининг Ўмон бўйича ҳудудий бошқармаси раҳбарияти билан савдо келишувига эришилган эди. Дастлаб 26 июнда 2 тонна серқуёш ўзбек заминида пишиб етилган хуштаъм мева – гилос, шафтоли ва ўрик Масқатдаги “Lulu” супермаркетларига етказилиб, сотув йўлга қўйилди.

Таъкидлаш жоиз, халқаро стандартга монанд ғилофланган ушбу маҳсулотларни етиштирган давлат ҳақида QR-код орқали маълумот олиш мумкин.

Хорижий ҳамкор томон маълум қилишича, маҳсулотнинг ташқи кўриниши ва мазаси аъло даражада. Шу боис ширкат Ўзбекистон билан ҳамкорликдан мамнун эканини, самарали шерикликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!