Тошкентда мактаб ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик бўлди

Тошкентда мактаб ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик бўлди

Тошкент шаҳрида 9-февраль куни 215-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Б.Х ўзаро келишмовчилик сабабли синфдоши Ж.Н.га ошхона пичоғи билан зарба берган.

Пичоқ эса Ж.Н.нинг қорин бўшлиғига озроқ санчилиб тан жароҳати етказган.

Натижада Ж.Н. қорин бўшлиғига кириб-борувчи, ошқозон ости безини санчиб-ўтувчи жароҳати билан жароҳатланган.

7news.uz га ишончли манбанинг хабар беришича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!