Кремлнинг ҳарбий эҳтиёжлари учун молиявий оқимлар пасаймоқда

Кремлнинг ҳарбий эҳтиёжлари учун молиявий оқимлар пасаймоқда

The Financial Times'га кўра, АҚШнинг Россияга қарши иккиламчи санкциялари сабабли Кремлнинг ҳарбий эҳтиёжлари учун молиявий оқимлар пасаймоқда.

Нашрнинг ёзишича, Қўшма Штатлар 2023 йил декабрь ойида АҚШ санкцияларни четлаб ўтганлик учун жарималар белгилашни назарда тутувчи қонунни қабул қилганидан сўнг, кредиторлар россиялик контрагентлар билан операцияларни рад этишни бошладилар.

2024 йилнинг биринчи чорагида Россия Федерациясининг асосий ҳамкорлари ҳисобланувчи Хитой ва Туркия билан савдо ҳажми камайди. Банклар долларга асосланган молия тизимидан чиқиб кетишдан қўрқишади. Энди Россия воситачилар тармоғини, валютани конвертация қилиш харажатлари ва транзакция тўловларини ошириш орқали молиявий операциялар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга мажбур.

Чекловлар ҳам ҳарбий, ҳам ноҳарбий соҳаларга таъсир қилди. Масалан, “Норникел” компанияси эгаси Потаниннинг маълум қилишича, санкциялар туфайли компания даромадлари 2022 йилга нисбатан 15 фоизга камайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!