Ерни ўзбошимчалик билан эгалламанг

Ерни ўзбошимчалик билан эгалламанг

Қонунчиликда ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун жавобгарлик белгиланган. Ҳудудларда ер ва кадастр назорати тадбирлари кучайтирилган тартибда амалга оширилмоқда.

Замонавий технологиялар, космик суратлар ва элликга яқин дронлар ёрдамида юртимиз бўйлаб ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний қурилмалар қуриш ҳолатлари аниқланмоқда. Хўш, бугунги кунда Фарғона вилоятида бу борада қандай ишлар олиб борилмоқда?

Кадастр агентлиги ер ва кадастр назорати бошқармаси бошлиғи Мурод Файзуллаев, Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Нодирбек Машрапов жойларда жараён билан танишди.

Фарғона шаҳар Бахайр массивида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 56-сонли контурида жойлашган ер майдонидан фуқаро 800 квадрат метр ер майдонини ҳуқуқий ҳужжатларсиз эгаллаб, ушбу ер майдонига турар жой бино иншоотларини қуриб олганлиги ҳолати аниқланган.

–Бу ҳақда тегишли огоҳлантириш хатлари бериб, далолатномалар расмийлаштирганмиз,–дейди Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Фарғона шаҳар бўлими бош инспектори Ҳалимжон Ғофуров. –Огоҳлантириш хатларидан кейин ҳам фуқаро томонидан қурилиш ишлари давом эттирилганидан кейин прокуратура органларига тегишли қўшма тартиб асосида материал чиқарилди. Шундан сўнг ноқонуний қурилмани буздириш бўйича судга даъво ариза билан мурожаат қилганмиз. Ҳозир мазкур ер қонунбузилиш ҳолати бартараф этилди.

Қува тумани Деҳқонобод массиви ҳудудидаги тадбирлар давомида ҳам ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилмалар қуриб олиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан, 400 квадрат метр ер майдонига фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан ҳеч қандай ҳужжатларсиз қурилма қуриб олинган. Ушбу ноқонуний ҳолат бўйича фуқарога огоҳлантириш берилди. Фуқаро ушбу огоҳлантиришни тўғри тушуниб, ноқонуний бинони бузиб ташлади.

Айни кунларда шаҳар ва туманларда шундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!