Германиянинг касбий ва амалий таълим мактаби фаолияти Қашқадарёда йўлга қўйилади

Германиянинг касбий ва амалий таълим мактаби фаолияти Қашқадарёда йўлга қўйилади

Германиянинг касбий ва амалий таълим мактаби фаолияти Қашқадарёда йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Унга кўра, Германиянинг нуфузли Klett Group компанияси делегацияси аъзолари ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Қашқадарёга ташриф буюрди. Делегация аъзолари билан учрашувда Ўзбекистон-Германия қўшма лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан, вилоятда таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш, тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб этиш бўйича музокаралар ўтказилди.

Шунингдек, делегация аъзолари Германияда ишлаш ва ўқиш истагида бўлган ёшлар ҳамда тиббиёт ходимлари билан учрашувлар ўтказди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!