Франция Украинага қўшин юборганини рад этди

Франция Украинага қўшин юборганини рад этди

Франция ташқи ишлар вазирлиги республика қўшинларининг Украинага юборилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

“Франциянинг Украинани қўллаб-қувватлаши ҳақидаги дезинформацион кампания тўхтовсиз давом этмоқда... Йўқ, Франция Украинага аскар юбормаган”, — дейилади хабарда.

Франция президенти Эммануэль Макрон аввалроқ The Economist журнали билан суҳбатда Европа Иттифоқи мамлакатлари Украина бўйича кейинги қадамларини белгилашда “жуда шубҳали” деган фикрни билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!