Фирибгар аёл "Онлайн қиморда" ютиб беришини айтиб, фуқарони "чув" туширди

Фирибгар аёл "Онлайн қиморда" ютиб беришини айтиб, фуқарони "чув" туширди

Наманган вилояти, Чуст туманида яшовчи 24 ёшли Ш.Б. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 3.000.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Қарши туманида яшовчи 24 ёшли Х.Г. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.Г., жабрланувчи Ш.Б. билан телеграм мессенжери орқали танишиб, "онлайн қиморни" яхши тушуниши ва анчадан буён шуғулланишини ва пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 3.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, мазкур пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!