Самарқанд шаҳрида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Самарқанд шаҳрида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбирида “Хўжа Соат” маҳалласидаги уйда яшовчи У.У. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида 4 та тўпламдаги “Antimer” қурилмасини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, 91,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!