“Ғалаба боғи”га кириш вақтинчалик тўхтатилади

“Ғалаба боғи”га кириш вақтинчалик тўхтатилади

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси маъмуриятининг маълум қилишича, “Ғалаба боғи”га кириш вақтинчалик тўхтатилади.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳамда унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейи ҳудудида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига тайёргарлик кўриш муносабати билан хўжалик ва дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 6-7 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳудудига ташриф буюрувчиларнинг кириши вақтинчалик тўхтатилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!