Қозоғистонлик дипломатнинг хотини эри уни 10 йилдан бери калтаклаб келаётганини маълум қилди

Қозоғистонлик дипломатнинг хотини эри уни 10 йилдан бери калтаклаб келаётганини маълум қилди

Қозоғистонлик дипломатнинг рафиқаси турмуш ўртоғи томонидан мунтазам зўравонлик ҳақида хабар берган. Бу ҳақда «#НеМолчи.kz» жамғармаси саҳифасида ёзилган.

Матнда таъкидланишича, мамлакатнинг БААдаги элчихонаси маслаҳатчиси Сакен Мамаш ўз хотинини мунтазам калтаклаган ва 5 май куни ҳам аёлнинг синглисига нисбатан куч ишлатган.

"Дина, салом! Мен Мамаш Карина Госмановна, БААдаги элчихона маслаҳатчиси Мамаш Сакен Ташкенбаюлининг рафиқасиман. Мен 10 йил давомида зўравонликка дучор бўлганимни эълон қиламан. Эримнинг дипломатик мақомидан маҳрум этилишини ва менга нисбатан қилган барча ҳақоратлари, жисмоний, жинсий, ҳиссий, иқтисодий, маиший, оилавий зўравонлик учун қамоққа ташланишини истайман”, — дея дипломатнинг рафиқаси сўзларини келтирган манба.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Сакен Мамашнинг зудлик билан чақириб олинишини маълум қилди.

«Биз бу ходимни зудлик билан Қозоғистонга чақириб оляпмиз. Кейинчалик унинг иши ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўриб чиқилади. У лавозимидан озод қилинади», — деди департамент ходими Айбек Смадияров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!