Болалар миллий тиббиёт маркази ҳудудлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари тайинланди

Болалар миллий тиббиёт маркази ҳудудлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари тайинланди

Тегишли буйруққа асосан Наим Рустамович Ҳамраев Болалар миллий тиббиёт маркази ҳудудлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари этиб тайинланди.

Н. Ҳамраев 2011 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

Турли йилларда Тошкент шаҳар Тез тиббий ёрдам бўлими фельдшери, Соғлиқни сақлаш вазирлиги етакчи мутахасисси, вазирликнинг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.

Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Н. Ҳамраев тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармасининг Болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!