Париж иқлим битими бўйича Ўзбекистон мажбуриятлари қанақа?

Париж иқлим битими бўйича Ўзбекистон мажбуриятлари қанақа?

Париж иқлим битими бўйича Ўзбекистон мажбуриятлари:

➖ иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 10% фоизга қисқартириш;

➖ икки карра энергия самарадорлиги кўрсаткичини ошириш ва ялпи ички маҳсулот улушида углерод сарфни камайтириш;

➖ қайта тикланувчи энергия манбаларини янада ривожлантириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 25% изидан кўпроғига етказиш;

➖ аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини 100% гача замонавий, арзон ва ишончли энергиядан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш;

➖ саноат корхоналари инфратузилмасини модернизациялаш, энергия самарадорлиги 20% дан кам бўлмаган миқдорга ошириш ҳамда соф ва экологик хавфсиз технологиялар ва саноат жараёнларидан янада кенг фойдаланиш ҳисобига уларнинг барқарорлигини таъминлаш;

➖ энергия самарадорлиги ва экологик жиҳатдан яхшиланган тавсифларга эга мотор ёқилғиси ва автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни ҳамда улардан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, электромобиль транспортни ривожлантириш;

➖ иқтисодий сеткорда "яшил иқтисодиёт" тамоилларини сезиларли даражада ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ва уларда етиштириладиган экинлар ҳосилдорлигини 20- 40% гача ошириш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!