Польшалик судья Беларусдан сиёсий бошпана сўради ва ўз ватанига қайтишдан бош тортди

Польшалик судья Беларусдан сиёсий бошпана сўради ва ўз ватанига қайтишдан бош тортди

Судья Томаш Шмидт Беларусда бўлиб ўтаётган матбуот анжумани вақтида "Мен президент Лукашенкодан ва бутун мамлакатдан ҳимоя сўрамоқчиман", деди ва бир вақтнинг ўзида ўз лавозимидан воз кечишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Польша сиёсати бутунлай мустақил эмас. АҚШ, Буюк Британия ва Германиянинг таъсири жуда катта ва улар мамлакатни Россия ва Беларус билан уруш сари етакламоқда.

Шмидт айтишича, у ўзининг мустақил сиёсий позицияси учун Польшада таъқиб ва таҳдидларга учраган. Агар у ватанига қайтса, унга турли айбловлар қўйилиши ёки у билан бирор "бахтсиз ҳодиса" содир бўлиши мумкин.

Польша ташқи ишлар вазири Сикорский Беларусдан сиёсий бошпана сўраган судья ҳақидаги маълумотдан ҳайратга тушганини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!