Аббосбек Файзуллаевнинг голи ЦСКАнинг ғалабаси учун етарли бўлмади

Аббосбек Файзуллаевнинг голи ЦСКАнинг ғалабаси учун етарли бўлмади

Россия Премьер-Лигасининг 27-туридан ўрин олган ЦСКА - "Рубин" баҳсида томонлар муроса кўчасини танлашди, 2:2.

Ўйинда Рожков ҳисобни очган бўлса, Аббосбек Файзуллаев тенглаштириб қўйди. 74-дақиқада Чалов жамоасини олдинга олиб чиққанди, лекин 90+2 дақиқада Даку мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

"Рубин" сафида ҳаракат қилаётган легионер футболчиларимиз Рустам Ашурматов ҳамда Умарали Раҳмоналиев захирада қолдирилди.

Мазкур учрашувдан кейин турнир жадвалида москваликлар 8, қозонликлар эса 9-ўринда боришмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!