Россиянинг режалари ўзини оқламади — Шольц

Россиянинг режалари ўзини оқламади — Шольц

Олаф Шольц бу ҳақда 6 май куни Ригада Латвия, Литва ва Эстония бош вазирлари билан учрашувда айтиб ўтди.

"Европани парчалаш ва НАТОни заифлаштириш ўрнига, Россиянинг Украинага қарши уруши фонида улар бирдамлиги мустаҳкамланди. Германия Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолига қарши глобал бирдамликни илгари суришда давом этади. Ушбу урушда ядро қуролидан фойдаланиш мумкин эмаслигини баланд овозда эълон қилиш ҳар доим муҳим", — дея таъкидлади канцлер.

Бундан ташқари, Шолц Европа Иттифоқида музлатилган Россия активларидан тушган маблағларни нафақат Европада, балки бутун дунё бўйлаб Украина учун қурол сотиб олишда фойдаланиш имкониятини кўриб чиқишга чақирди.

"Бу маблағларнинг қарийб 90 фоизини Украинанинг мудофаа эҳтиёжлари учун ишлатиш тўғрисида келишув мавжуд, аммо уни Европадан сотиб олиш мажбурияти йўқ. Чунки ҳозир энг муҳими, янги завод қурилиши эмас, балки қуролларни тезда етказиб беришдир. Бу вариант келишиб олинмоқда ва гап йилига миллиардлаб евро ҳақида кетмоқда", — деди Шолц.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!