Осиё чемпионати. Бугун 10 нафар боксчимиз олтин медаллар учун жанг қилади

Осиё чемпионати. Бугун 10 нафар боксчимиз олтин медаллар учун жанг қилади

Бугун қитъа биринчилигининг финал баҳслари бўлиб ўтади.

Осиё чемпионатининг сўнги куни доирасида бугун 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида ҳал қилувчи босқич жанглари ўтказилади. Ушбу финал учрашувларига терма жамоамиздан 10 нафар вакилларимиз етиб келишган.

Олтин медал учун рингга кўтариладиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:

-48 кг: Фарзона Фозилова - Гудди (Ҳиндистон)

-51 кг: Асилбек Жалилов - Кенже Муратули (Қозоғистон)

-52 кг: Феруза Казакова - Анита Адишева (Қозоғистон)

-63,5 кг: Абдуллоҳ Маъдаминов - Ерасил Танкай (Қозоғистон)

-66 кг: Айсанем Саруарова - Акнар Ишанова (Қозоғистон)

-75 кг: Умматалиев Жавоҳир - Диас Молжигитов (Қозоғистон)

-75 кг: Азиза Зокирова - Мускан (Ҳиндистон)

-86 кг: Самандар Жалолов - Темирлан Мукатаев (Қозоғистон)

+81 кг: Диёрахон Абдуманнобова - Элдана Талипова (Қозоғистон)

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Аманат Сабиргали (Қозоғистон)

Баҳслар Тошкент вақти билан 12:00 дан бошлаб старт олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!