Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Қамчиқ” довони ЙПХ масканида ўтказилган рейд тадбирида “Водий-Тошкент” йўналишида давлат рақамисиз ҳаракатланиб келаётган “Jetоur” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, фуқаро Б.С. ҳеч қандай ҳужжатсиз хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги умумий баҳоси 220 млн сўмлик жами 24 450 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментининг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан божхона ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган “Яшил Диёр” МФЙда яшовчи Ш.Х.нинг хонадонидан хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги жами 2 640 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!