Бразилияда сув тошқини сабаб 98 та қишлоқда на электр, на интернет алоқаси мавжуд

Бразилияда сув тошқини сабаб 98 та қишлоқда на электр, на интернет алоқаси мавжуд

Бразилияда кучли ёмғир сабаб сув тошқини қурбонлари сони 84 кишига етди.

Фуқаро мудофааси бошқармаси маълумотларига кўра, яна 111 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Ўтган ҳафта мамлакат жанубидаги Рио-Гранде-ду-Сул штатида катта ҳажмдаги ёмғир ёғди.

Қидирув-қутқарув ишлари 14,5 минг нафар ходим, жумладан, Бразилия қуролли кучлари иштирокида олиб борилмоқда. 30 та самолёт ва 182 та қайиқ қатнашди. Ҳозиргача офат ҳудудидан 25 киши қутқариб олинди.

Тошқиннинг салбий оқибатларидан 840 минг киши зарар кўрди, 121 минг 957 киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, табиий офат зонасида миллиондан ортиқ фуқаро асосий эҳтиёжларга эга бўлишда қийинчиликларга дуч келмоқда. 98 та қишлоқда на электр, на интернет алоқаси мавжуд.

3 май куни штат губернатори Эдуардо Лейте 180 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди.

«Биз жуда фавқулодда вазиятни бошдан кечирмоқдамиз. Бу танқидий воқеа эмас, балки штат тарихидаги энг ҳалокатли воқеа», - деди губернатор.

Табиий офат ҳудудига икки марта ташриф буюрган Бразилия президенти Луиз Инациу Лула да Силва расмийлар минтақани қайта тиклашга ваъда берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!