Қозоғистон шакар экспортини тақиқлади. Бу чеклов қачонгача давом этади?

Қозоғистон шакар экспортини тақиқлади. Бу чеклов қачонгача давом этади?

Қозоғистон ички талабни таъминлаш мақсадида учинчи давлатларга, шу жумладан, Евросиё иқтисодий иттифоқидаги ҳамкор давлатларга 2024 йил 31 августгача шакар экспортига тақиқ жорий қилмоқда, деб хабар қилди республика ҳукумати матбуот хизмати. Тақиқ халқаро транзитга таъсир қилмайди.

Ҳозирда омборлардаги шакар захиралари қолдиғи ва Қозоғистонга импорт ҳажми қарийб 256 минг тоннани ташкил этади, бу мамлакат йиллик эҳтиёжининг ярмини (500-550 минг тонна) ташкил этади, дея таъкидлади расмийлар.

“Омборлардаги шакар ва хом қамиш захиралари 2024 йил 31 августга қадар 120 минг тонна миқдоридаги Россия шакарини импорт қилиш квотаси билан биргаликда 256 минг тоннани ташкил этади. 2024 йил охиригача қайта ишлаш учун 300 минг тонна қамиш хомашёсини божсиз олиб кириш квотаси мавжуд”, — деди қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Эрбол Тасжуреков идоралараро комиссия йиғилишида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!