Исроилнинг Рафаҳда қуруқликдаги операция ўтказиши тинч аҳоли орасида янада кўпроқ азоб ва ўлимга олиб келади

Исроилнинг Рафаҳда қуруқликдаги операция ўтказиши тинч аҳоли орасида янада кўпроқ азоб ва ўлимга олиб келади

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди.

Қайд этиш жоизки, ЦАХАЛнинг Рафаҳга ҳужум режаси узоқ бери тайёрланмоқда. Исроил бундай режалари учун халқаро ҳамжамият томонидан танқид қилинмоқда. Ғазо секторида ҳарбий амалиёт бошланиб, минтақа шимолидан тинч аҳоли эвакуация қилиниши ортидан 1,3 миллионга яқин фаластинлик Рафаҳдан бошпана топган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 май куни эрта тонгда Исроил армияси Рафаҳнинг баъзи ҳудудларидан аҳоли эвакуация қилинишини эълон қилган эди. Фаластинликларга Ал-Маваси ва Хон Юнус шаҳарларидаги “гуманитар зоналар”га кўчиб ўтиш таклиф қилинмоқда. Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху эса яҳудий давлатини ҳеч қандай босим тўхтата олмаслигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!