Банк мобил иловасига "иккинчи фойдаланувчи" сифатида уланиб олган "сохта оператор" қўлга олинди

Банк мобил иловасига "иккинчи фойдаланувчи" сифатида уланиб олган "сохта оператор" қўлга олинди

Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида яшовчи Н.А. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 9 млн. сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Фарғона туманида яшовчи 39 ёшли Т.М. содир этганлиги аниқланди.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган (аёл) Т.М., жабрланувчи Н.А.га "СМС" хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва 9 млн. сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!