TİKA Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш учун тиббий ёрдам юборди
Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) коронавируснинг янги тури келтириб чиқарган COVID-19 пандемиясига қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт ходимларига тиббий ҳимоя анжомларини тақдим этди.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни-сақлаш миллий палатасига, ТİКА томонидан етказиб берилган 5 мингта ҳимоя кийимлари, тиббий ниқоблар, юз ҳимоя воситалари, қўлқоплар ва кўзойнаклардан иборат тиббий анжомлар тақдим этилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).