Энергетика бўйича Европа комиссари Киевга келди
Энергетика бўйича Европа комиссари Кадри Симсон эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди. Бу ҳақда у Х (собиқ Тwиттер)да ёзган.
«Киевдан саломлар Мен Украинага Европа Иттифоқи Украинанинг энергия барқарорлигини узоқ вақт давомида қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлаш учун келдим», — дейилади матнда.
Аввалроқ Европа Комиссияси Киевга «тарқатилган энергия ишлаб чиқариш воситалари», яъни дизель генераторларини етказиб беришга ваъда берган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).