ҲАМАС Исроил билан тинчлик келишувига рози бўлди

ҲАМАС Исроил билан тинчлик келишувига рози бўлди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳония Ғазо секторида сулҳ тузиш ҳақидаги таклифни қабул қилишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда у Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жасим Ол Соний ва Миср Бош разведка хизмати раҳбари Аббос Комил билан телефон орқали суҳбатда маълум қилган. Қатар ва Миср ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги музокараларда воситачилик қилмоқда.

«Уларга ҲАМАС ҳаракати ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув бўйича таклифларни маъқуллагани ҳақида хабар бердим», деб «Коммерсант» Ҳония баёнотидан иқтибос келтирди.

Бундан сал олдин The Times of Israel нашри Исроил армияси Рафаҳ шаҳрининг шарқий минтақасида аҳолини эвакуация қилинишга чақирувчи варақалар тарқата бошлагани ҳақида хабар берган эди. Исроил Ғазо секторининг жанубида жойлашган шаҳарда ҳарбий амалиёт ўтказмоқчи, гарчи ғарбий иттифоқчилари уни бундан қайтараётган бўлса-да. Рафаҳда тахминан бир миллион қочқин яшамоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!