Арманистон ва Озарбайжоннинг Қозоғистонда ўтказадиган музокара санаси аниқ бўлди

Арманистон ва Озарбайжоннинг Қозоғистонда ўтказадиган музокара санаси аниқ бўлди

Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари 10 майга музокаралар ўтказишни режалаштирган.

Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Арарат Мирзоян ва Жейҳун Байрамов 10 май куни Қозоғистонда музокара ўтказади.

«Аввал эришилган келишувларга мувофиқ, 2024 йил 10 май куни Олмаота шаҳрида Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар бўлимлари раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади», деб хабар қилди душанба куни Арманистон ТИВ матбуот хизмати, «Интерфакс».

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги музокаралар 10 майга белгилангани ва Олмаотада ўтказилишини тасдиқлади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров душанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!