Исроил Al Jazeera телеканалининг офисларини ёпди

Исроил Al Jazeera телеканалининг офисларини ёпди

Исроил ҳукумати Al Jazeera телеканалининг мамлакатдаги офисларини ёпишга қарор қилди. У телеканални провокатор деб атади, деб ёзади Еuronews.

Исроил ҳукумати Қатарга тегишли Al Jazeera телерадиокомпаниясининг маҳаллий офисларини ёпишга бир овоздан қарор қилган.

Бош вазир Биньямин Нетаньяху қарорни Х платформасида эълон қилди, аммо бу ҳаракат каналга қандай таъсир қилиши, қачон кучга кириши ва чора доимийми ёки вақтинчаликми, номаълум.

Исроил матбуоти овоз бериш натижасида Исроилга телеканалнинг мамлакатдаги фаолиятини 45 кунга тўхтатиб қўйишга имкон беришини хабар қилди.

“Мен раҳбарлик қилаётган ҳукумат бир овоздан Исроилдаги провокацион “Al Jazeera” телеканалини ёпишга қарор қилди”, — деб ёзди Нетаньяху Х ижтимоий тармоғида.

Al Jazeera Исроилга қарши ташвиқот олиб бораётганини қатъиян рад этди.

Al Jazeera бутун уруш давомида Ғазо шифохоналаридан ҳаво ҳужумлари ва қонли саҳналарни эфирга узатиб, Исроилни оммавий қотилликларда айблаб келган кам сонли халқаро оммавий ахборот воситаларидан биридир. Исроил Al Jazeeraни ҲАМАС билан ҳамкорликда айблади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!