Эрдўған: Ироқда террор ботқоғи қуриб кетгунча курашамиз

Эрдўған: Ироқда террор ботқоғи қуриб кетгунча курашамиз

Биз Ироқ шимолидаги террор ботқоғини бутунлай қуритмагунимизча курашимизни давом эттирамиз. «Репорт»нинг хабар беришича, бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған апрель ойи охирида Ироққа 13 йилдан сўнг амалга оширган ташрифини изоҳлар экан сўз очди.

«Ироқ ПККни тақиқланган ташкилот деб эълон қилди. ПКК террор ташкилоти деб эълон қилинишини кутамиз. Террор Ироқ учун ҳам катта таҳдид. ПКК Ироқ ва Сурияда ўз ўрнини топар экан, ўзимизни хавфсиз ҳис қила олмаймиз», - деди Эрдўған.

Туркия раҳбари, Ироқ ва Суриядаги амалиётлар натижасида маневр майдони торайган террор ташкилоти яқин кунларда зарарсизлантирилишини қайд этди.

Эрдўған, ИШИДга қарши кураш муваффақиятли олиб борилганини айтди: «ИШИД балоси Туркия учун бўлгани каби Ироқ учун ҳам таҳдиддир. ИШИД каби террор ташкилотларга қарши курашда Африкадаги биродарларига энг катта ёрдам кўрсатаётган давлат Туркиядир».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!