Остон Ўруновдан дубль, Машарипов ҳам жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди

Остон Ўруновдан дубль, Машарипов ҳам жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди

Эрон чемпионатининг 26-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.

"Истиқлол" - "Зобахан" учрашувида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, "Персеполис" сафарда "Нассажи Мазандаран"ни мағлуб этди.

Теҳрондаги ўйинда дастлаб, Алияри ҳисобни очган бўлса, Машарипов имкониятларни тенглаштирди. Сўнгги дақиқаларда эса Бланко жамоасини олдинга олиб чиқди.

"Персеполис" футболчиси Остон Ўрунов жамоасининг ғалабасини таъминлади. Ҳамюртимиз 6-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқада супер рейд уюштириб, яна бир голни ўз номига ёздириб қўйди.

Шу тариқа, "Истиқлол" 57 очко билан турнир жадвалида ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги "Персеполис" ҳисобида эса 56 очко мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!