Германия ва Япония 2025 йилда биринчи марта ҳарбий машғулотлар ўтказади

Германия ва Япония 2025 йилда биринчи марта ҳарбий машғулотлар ўтказади

Германия қуролли кучлари ва Япония қуруқликдаги ўзини-ўзи мудофаа кучлари 2025 йилда қуруқликдаги биринчи қўшма машғулотларни ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Борис Писториус Kyodo агентлигига маълум қилди.

Машғулотлар Япония ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган — улар Германия ва Япония ўртасидаги биринчи қўшма қуруқликдаги маневрлар бўлади. Писториуснинг сўзларига кўра, бундай ташаббус «қонун ҳарфига асосланган халқаро тартибни сақлашга» ёрдам беради.

Германия мудофаа вазирлиги раҳбари Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳаракатларидан ҳам хавотир билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!