Молдованинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Молдованинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Бугун, 6 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Молдованинг мамлакатдаги элчиси этиб тайинланган Валериу Киверни қабул қилди.

“Бугун Вазирликда Молдованинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Валериу Кивер жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик. Мулоқот чоғида икки давлат алоқаларининг ҳозирги ҳолатини кўриб чиқдик ва келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдик. Жаноб элчига мамлакатимиздаги дипломатик фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”, дейилади вазирнинг Telegram-каналида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!