Тik Tok'да КХДР етакчиси ҳақидаги тарғибот қўшиғи тобора кучайиб бормоқда

Тik Tok'да КХДР етакчиси ҳақидаги тарғибот қўшиғи тобора кучайиб бормоқда

Шимолий Кореяда бир неча ҳафта олдин чиқарилган тарғибот қўшиғи Тik Tok'да машҳур бўлди. «Дўстона ота» қўшиғи билан ишланган видео КХДР етакчиси Ким Чен Инга бағишланган. Тik Tok'да қўшиқнинг машҳурлигига биринчи бўлиб BBC эътибор қаратди.

«Дўстона ота» видеоси апрель ойи ўрталарида эълон қилинган бўлиб, унда Шимолий кореяликлар Ким Чен Иннинг тадбирга келиши билан қувонаётгани акс этган.

Тik Tok'да ушбу қўшиқ иштирокидаги постлар миллионлаб лайкларга эга бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уни ABBA қўшиқлари билан солиштирмоқда. Шимолий Корея бўйича эксперт Питер Мудининг сўзларига кўра, қўшиқ ҳақиқатан ҳам ABBA услубида ёзилган, у «қувноқ» ва «жозибали», деб таъкидлайди BBC.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!