Рус коммунистлари Сталиннинг «руҳини чақирмоқчи»

Рус коммунистлари Сталиннинг «руҳини чақирмоқчи»

«Россия коммунистлари» партиясига қарашли «Сталин маркази» бошқаруви раиси Сергей Матасовнинг айтишича, «Музейлар кечаси» тадбирида унинг иштирокчилари Иосиф Сталин руҳини уйғотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

“Биз Михаил Афанасевич Булгаковнинг руҳий сессиясини реконструкция қилишни режалаштирмоқдамиз. Биз тадбирни айнан Сталин даврининг 30 йиллари услубида, ўша муҳитда ва шу услубда ўтказмоқчимиз. Булгаковнинг »Руҳий сессия« асари бор. Биз ушбу муҳитни етказиб бериш учун «Сталин маркази»да Сталин руҳининг чақириғи билан руҳий сессияни қайта қурамиз. Бу театрлаштирилган томоша бўлади”, - дейди у.

Матасовнинг қўшимча қилишича, иштирок этишга нафақат коммунистлар, балки ҳамма таклиф этилган. Олдиндан рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Сессия тахминан ярим соат давом этиши кутилмоқда: “Қизиқарли ва эсда қоларли нарса бўлади, биз барча тафсилотларни ошкор қила олмаймиз.»


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!