Тожикистонда кучли сел уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Тожикистонда кучли сел уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Тожикистонда кеча кучли ёғингарчиликлар ортидан юз берган сел оқизиқлари сабаб 3 киши ҳалок бўлди.

5 май куни Тожикистоннинг тоғ ва тоғ олди этакларида юз берган кучли жала ва сел оқизиқлари ортидан, Тожикистоннинг кўплаб инфраструктуралари (автомобил йўллар, кўприклар) ва аҳоли яшаш хонадонларини сел оқизиқлари ювиб ўтган. Айрим туманларда аҳамиятга молик кўприклар табиий ҳодисадан бутунлай вайрон бўлиб, кўплаб чорва моллари нобуд бўлган.

Афсуски, Фавқулодда вазиятлари хизмати кунлик ҳисоботида, сел оқизиқлари натижасида Тожикистонда 5 май куни 3 киши ҳалок бўлгани расмий тасдиқланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!