Хитой Украина можароси масаласида тегишли томонлар билан мулоқотни давом эттиришга тайёр — ХХР раҳбари

Хитой Украина можароси масаласида тегишли томонлар билан мулоқотни давом эттиришга тайёр — ХХР раҳбари

Си Цзиньпин бу ҳақда Парижда Франция Президенти ва Европа комиссияси раҳбари билан бўлиб ўтган уч томонлама учрашувда айтиб ўтди.

"Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи Украинадаги жанговар ҳаракатлар кучайишига биргаликда қарши туриши ва тинчлик музокаралари учун шароит яратиши керак", — дея фикр билдирди Хитой раҳбари.

Си Цзиньпин, шунингдек, Яқин Шарқ минтақасидаги ҳолатга тўхталиб ўтиб, Хитой Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!