"Тарсаки еган бола ёхуд игна санчган боғча опа": Ҳолат бўйича муносабат билдирилди

"Тарсаки еган бола ёхуд игна санчган боғча опа": Ҳолат бўйича муносабат билдирилди

Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячининг болаларни калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқатилди. Мазкур ҳолат бўйича бошқарма ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва қуйидагилар аниқланди.

Ўрганиш давомида видеолавҳадаги ҳолат 2023 йил ноябрь ойида Гурлан туманидаги 23-сон мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Ф.С.нинг боғча тарбияланувчиларини гўёки бир-бири билан уришганлиги учун уларга тарсаки туширганлиги ва ҳолат видеотасвирга олинганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, 2024 йил 17 апрель куни тарбиячи Ф.С.нинг эътиборсизлиги туфайли катта гуруҳ тарбияланувчисининг бармоғи эшикнинг шамол таъсирида қаттиқ ёпилиши оқибатида жиддий жароҳат олганлиги аниқланди. Ташкилот ҳамшираси бу ҳақда боланинг ота-онасини огоҳлантирганидан кейин шифохонада боланинг бармоғига махсус сим қўйилиб муолажа қилинганлиги маълум бўлди. Боланинг қўлига игна санчилгани ҳолати ўз тасдиғини топмади.

Бугунги кунда тарбиячи Ф.С. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!